19:24 / 22.01.2021
57596

Трамп қанча пенсия олиши маълум бўлди

Доналд Трамп пенсиядан ташқари умрининг охиригача қўриқчилар билан таъминланиши мумкин. Уни ва собиқ хоним Мелания Трампни қўриқлаш учун давлат бюджетидан йилига 1,5 миллион долларга яқин пул ажратилиши мумкин.

Фото: AP Photo/Patrick Semansky

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп йилига 221,4 минг доллар (ойига 18,45 минг доллар) пенсия ва ижтимоий имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга. Аммо у булардан маҳрум бўлиши ҳам мумкин, деб ёзади CNN.

 1958 йилда қабул қилинган собиқ президентлар тўғрисидаги федерал қонунга кўра, имтиёзлар импичмент ёки жинояти учун судланганлиги сабабли лавозимидан четлатилмаган президентларгагина берилади.

Трампнинг президентлик муддати ниҳоясига етди, унга импичмент эълон қилинмади. Эндиликда сўнгги сўзни суд айтади.

Доналд Трамп пенсиядан ташқари умрининг охиригача қўриқчилар билан таъминланиши мумкин. Уни ва собиқ хоним Мелания Трампни қўриқлаш учун давлат бюджетидан йилига 1,5 миллион долларга яқин пул ажратилиши мумкин.

Трамп шунингдек, АҚШда офис очиши ва ходимлар ёллаши мумкин бўлади. Ходимларнинг маоши қисман федерал бюджетдан тўланади.

Собиқ президент ва унинг икки ёрдамчисининг сафарлари учун йилига бир миллион долларгача берилади.

Трамплар жуфтлиги ҳарбий ҳоспиталларда даволана олади, аммо бунинг учун ўз чўнтакларидан пул тўлашларига тўғри келади.

Top