Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи қандай ўзгаради?
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳа шаҳарнинг иқтисодий зоналари ва туманлари кесимида аниқланадиган Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархининг ўзгаришини назарда тутади, деб ёзмоқда Norma.
Лойиҳага асосан, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархини 1 иш куни ичида “Yerelektron” ААТга киритади.
Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва туман ҳокимликлари:
аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхатини шакллантиришлари;
ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган энг паст нархи асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилашлари керак.
Таклиф этилаётган ўзгартиришлар:

Эслатиб ўтамиз, энг паст нарх қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
- ер солиғининг йиллик суммаси;
- ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш бўйича ишлар қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари;
- ер участкасининг жойлашган жойи;
- муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун нуқталарнинг мавжудлиги.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун доимий фойдаланишга тақдим этиш электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.
Амалдаги Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи - Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.03.2020 йилдаги 255-сон қарорида.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:50 / 18.07.2026
Оҳангарон полигонидаги ёнғин учун “Махсустранс”га қарийб 684 млн сўмлик компенсация ҳисобланди
17:14 / 17.07.2026
Чилонзор туманини электр узилишлари қамраб олди
11:40 / 17.07.2026
Тошкент – Бекобод қатновига замонавий электропоезд чиқарилади
05:32 / 17.07.2026