Ўзбекистон | 17:49 / 23.01.2021
73277
1 дақиқада ўқилади

Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ўзини осди

Бугун, 23 январ куни, Янги-Ангрен ИЭСда цех раҳбари лавозимида ишлаб келган 40 ёшли С.Ш. уйида ўзини осиб, вафот этган. Марҳум ИЭСда содир бўлган портлаш иши бўйича терговга жалб қилингани айтилмоқда.  

Маълум бўлишича, ИЭСдаги портлаш айнан у раҳбарлик қиладиган цехда содир бўлган. Мазкур хабарни Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов ва Kun.uz’нинг яна бир манбаси тасдиқлади. 

Ҳозирча марҳум С.Ш.нинг ўзини осишига нима ёки қандай воқелик сабаб бўлгани маълум эмас. 
  
Эслатиб ўтамиз, 20 январ куни соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмаси портлаган эди.

Уч киши воқеа жойида вафот этди, яна уч киши жароҳатланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Мавзуга оид