12:55 / 24.01.2021
18530

Байден энг кам иш ҳақини 2 бараварга оширишга оид фармон имзолади

АҚШ президенти Жозеф Байден пандемия шароитида аҳолини молиявий қўллаб-қувватлашга оид иккита фармонни имзолади.

Фото: AFP

Улардан бири федерал хизматчилар учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини соатига 15 долларга – икки баравардан кўпроққа оширишни кўзда тутади. Фармон билан тегишли органларга бу масалани ўрганиб, таклифлар киритиш топширилди.

Шу билан бирга, америкаликларга 1200 доллардан кўмак чеклари тарқатилиши кутилмоқда.

«Бизда буни ўнглаш учун воситалар бор. Вирусни назоратга олиш ва иқтисодиётни жойига қайтариш учун воситаларимиз бор. Одамларга ёрдам бериш механизмлари мавжуд. Келинглар, бу воситаларни дарҳол ишга соламиз», – деди у.

Байденнинг инқирозга қарши дастурининг катта қисмини Конгресс кўриб чиқиши лозим.

Top