Сирдарёда 1500 МВт қувватли янги ИЭС қурилиши бошланди
24 январ, якшанба куни Ширин шаҳрида 1500 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Энергетика ва Инвестиция вазирликлари расмийлари ҳамда Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян иштирок этди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 1,2 миллиард доллар. Саудиялик ҳамкорлар билан инвестиция шартномаси 2020 йил март ойида имзоланган эди.
Лойиҳа доирасида самарадорлиги 60 фоиздан юқори H/J синфидаги энг замонавий буғ-газ қурилмалари қўлланилади.
«Бу – бошқа электр станциялари билан таққослаганда, ҳозирги вақтда электр энергияси ишлаб чиқариш учун истеъмол қилинаётган табиий газ миқдорини деярли икки баробар иқтисод қилиш имконини беради», – дейилади Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборотида.
Станция йилига 10 миллиард КВт соатдан ортиқ электр энергиясини ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, табиий газнинг йиллик тежаш даражаси 2 миллиард кубдан ошади.
Маълумот ўрнида, ACWA Power – электр энергияси ва чучук сув ишлаб чиқариш бўйича ускуналарни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва эксплуатация қилишга ихтисослашган компания. У 2004 йилда Ар-Риёдда таъсис этилган; айни пайтда ходимлари сони 3 500 га яқин. Яқин Шарқ, Африка, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг 12 та мамлакатида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширади.
Бу компания Бухоро ва Навоий вилоятларида қиймати 1 миллиард долларга тенг, қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуришга ҳам тўғридан тўғри инвестиция киритиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
12:50 / 21.10.2024
Кубада миллионлаб аҳоли ИЭСдаги авария туфайли электрсиз қолмоқда
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024