23:52 / 25.01.2021
6081

АҚШ Эрон билан мулоқот бошлашга тайёрлигини билдирди - ОАВ

АҚШ Эрон ҳукуматига Европадаги воситачилар орқали икки томонлама мулоқотни таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлигидаги манбага таяниб Sky News Arabia телеканали хабар берди. 

Фото: AP

Пентагондаги манба маълумотларига кўра, “АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Теҳрон билан тўғридан тўғри мулоқот бошлаш ташаббусини билдирмоқчи”.  

25 январда Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзода Теҳрон АҚШ ядро дастури бўйича келишувни бажаришга қайтмаса, Вашингтонга бир қадам ҳам пешвоз чиқмаслигини айтган. Хатибзоданинг ушбу баёноти АҚШ Байден президентлиги муддати бошлангандан кейин ядро келишувига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабар ортида янграган. 

АҚШ давлат котиби лавозимига номзод Энтони Блинкен 19 январда Байден Эрон билан ядро дастури бўйича узоқ муддатли келишувга эришмоқчилигини айтган. У Вашингтон Эрон бўйича кейинги қадамлар доирасида АҚШ конгресси, Исроил ҳамда Форс кўрфази давлатлари билан маслаҳатлашишини таъкидлаб ўтган.

Top