14:48 / 25.01.2021
5498

Кобулда Италия элчихонасининг машинаси портлатиб юборилди

Маълумотларга кўра, охирги 100 кун ичида Кобулда хавфсизлик соҳасида содир бўлган 177та ҳодиса оқибатида 177 киши ҳалок бўлган ва 360 киши жароҳатланган.

Фото: TOLOnews

Кобулда Италия элчихонасининг зирҳланган автомобили портлатиб юборилди. Tolo News телеканалининг хабар беришича, портлаш оқибатида бир киши яраланган.

Хабарда айтилишича, теракт қўлбола портлаш ускунаси ёрдамида амалга оширилган.

Манбанинг сўзларига кўра, ушбу автомобилдан Италия элчихонасида ишлайдиган маҳаллий ходимларни ташишда фойдаланилган.

Ҳозирча теракт учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган.

Tolo News телеканалининг маълумотига кўра, охирги 100 кун ичида Кобулда хавфсизлик соҳасида содир бўлган 177та ҳодиса оқибатида 177 киши ҳалок бўлган ва 360 киши жароҳатланган.

Top