Ўзбекистон | 09:03 / 26.01.2021
3552
2 дақиқада ўқилади

943 млрд сўмлик 139та лойиҳани амалга ошириш муддати узайтирилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
 
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси раёсатининг 2020 йил 22 октябрдаги 126-сон мажлиси баёни 26-бандининг иккинчи хатбоши ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳасининг мақсади 2020 йил мамлакатда юзага келган пандемия оқибатларини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 149, 150, 151 ва 152-сон қарорларидаги лойиҳаларни ишга тушириш муддатларини узайтириш ҳамда истиқболсиз деб топилган лойиҳаларни ўриндош лойиҳалар билан алмаштиришдан иборат.

Қарор лойиҳасида умумий қиймати 943,4 млрд сўмлик 139та лойиҳанинг амалга ошириш муддатини узайтириш кўзда тутилмоқда, натижада 2 526та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, истиқболсиз деб топилган умумий қиймати 3,4 млрд сўмлик 17та лойиҳа ўрнига ўриндош бўлган, умумий қиймати 7,9 млрд сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш орқали 43та янги иш ўринлари яратилиши белгиланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид