Ўзбекистондаги 30та шаҳарнинг жамоат транспорти бош режаси ишлаб чиқилмоқда
Ўзбекистондаги 30та шаҳарнинг жамоат транспорти бош режаси лойиҳаси илмий асосда ишлаб чиқилмоқда, деб маълум қилди Транспорт вазирлиги департамент бошлиғи Руслан Рўзметов.
«Республикамизнинг ўрта ва йирик (30 та) шаҳарларида жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини такомиллаштириш Бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан ҳам ишлар бошлаб юборилди.
Хусусан, республиканинг 30 та шаҳридаги жамоат транспорти ҳаракати ва йўналиш чизмалари, шунингдек, иқтисодий ва ижтимоий инфратузилма объектлари геолокациялари махсус дастурга киритилиб, шаҳарларнинг транспорт Бош режасини ишлаб чиқиш учун бирламчи маълумотлар йиғилди», – деди Рўзметов 26 январь кунги матбуот анжуманида.
Унга кўра, Тошкент шаҳридан ташқари вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида бекат белгиси бўлса-да, 5000дан зиёд оралиқ бекатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.
«Ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент шаҳридан ташқари) мавжуд оралиқ бекатлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, бугунги кунда жами 13 130 та оралиқ бекатлар мавжудлиги, шундан 4000 тага яқини (30%) таъмирталаблиги аниқланди.
Бундан ташқари, 5000дан зиёд янги оралиқ бекатлар қурилишига эҳтиёж мавжудлиги ойдинлашди. Бугунги кунда автобус бекатларининг намунавий лойиҳалари Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Қурилиш вазирлигига умумлаштириш учун киритилди», – деди Транспорт вазирлиги расмийси.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистондаги ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоятлар кесимида транспорт билан таъминланганлик даражаси ўрганиб чиқилган.
«Ҳудудлардаги мавжуд барча йўловчи ташиш йўналишлари хатловдан ўтказилиб, республика бўйича жами 4068 та йўналиш (уларнинг 1604 таси (26%) автобус, 438 таси (10,7%) микроавтобус ҳамда 2026 таси (49.7%) «Дамас» русумли автомобил) фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан 374 та йўналишда турли хил сабабларга кўра амалда қатновлар тўхтаб қолгани аниқланди», – деди Руслан Рўзметов.
Мавзуга оид
18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
19:32 / 30.10.2024
Фарғонада жамоат транспорти йўл ҳақи оширилди
15:35 / 21.10.2024
Вена яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди. Бунда жамоат транспортининг ўрни қандай?
18:10 / 19.10.2024