Ўзбекистон | 07:55 / 26.01.2021
13650
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Нексия»да портлаган газ баллон яна 4та автомобилга зарар етказди

Жорий йилнинг 25 январь куни соат 16:50ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Бўз 2 даҳаси 6а-уй қаршисида тўхтаб турган, ҳайдовчи 1985 йилда туғилган Ж.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, портлаш натижасида ушбу автомобил яқинида тўхтаб турган “Нексия-3”, "Спарк" ва иккита "Матиз" русумли транспорт воситаси техник шикастланган.

Портлаш натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ ва ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, портлаш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид