Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing 2020 йилни рекорд миқдордаги зарар билан якунлади
АҚШнинг Boeing корпорациясининг тушуми 2020 йилда 24 фоизга қисқариб, 58,2 млрд долларни, кўрган соф зарари эса 11,9 млрд долларни ташкил қилди.
Бундай маълумотлар Boeing’нинг 2020 йил 4-чораги ва бутун йил учун берган молиявий ҳисоботида келтирилган.
Бундан ташқари, компания янги модели 777X’нинг етказилиши бошланиши навбатдаги марта кўчирилишини маълум қилди. Ушбу моделнинг серияли ишлаб чиқарилиши аввал бир неча марта кўчирилган: дастлаб уни 2020 йилда ишлаб чиқариш режалаштирилган, бироқ энди гап 2023 йил охири ҳақида бормоқда.
Компаниянинг ўтган йил самолётлар етказиб бериш ҳажми 59 фоизга қисқариб, 157та самолётни ташкил қилган. Boeing, шунингдек, 2020 йилда 18,4 млрд доллар сарфлаган.
Компания акциялари нархи ҳисобот эълон қилингандан кейин 4 фоизга тушиб кетди.
Boeing’нинг муаммолари 2019 йилда 737 Max самолётларидан фойдаланиш икки авиаҳалокатдан кейин тўхтатилгач бошланди. Сўнгра бу муаммоларга пандемиянинг авиация соҳасига салбий таъсири қўшилган. Ҳозирда 737 Max самолётлари эксплуатацияси унга тегишли ўзгартиришлар киритилгани туфайли тикланмоқда.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
22:24 / 16.06.2026