Жаҳон | 22:01 / 29.01.2021
4614
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг янги маъмурияти Хитой билан муносабатларни қайта кўриб чиқади

Ўтган йил январида АҚШ ва Вашингтон 13 босқичли музокаралардан сўнг савдо келишуви доирасидаги ҳужжатларнинг биринчи пакетини имзолаганди.

Женнифер Псаки / Фото: AP Photo/Evan Vucci

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Хитой билан муносабатларни қайта баҳолашни амалга оширади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Женнифер Псаки маълум қилди.

 "Миллий хавфсизликни таъминлашга муносабатимиз нуқтаи назаридан аввалги маъмурият қилган барча нарса қайта баҳолаш жараёнида", - деди у Хитой билан аввалги президент Доналд Трамп даврида тузилган савдо шартномаси ўз кучида қолиш-қолмаслиги тўғрисидаги саволга жавобан.

"Биз Хитой билан муносабатларга куч позициясидан ёндашишга эътибор қаратганмиз. Бу қатор масалалар, нафақат иқтисодий, балки стратегик ва хавфсизликка оид масалаларни ечишнинг энг яхши йўлини топиш дегани", - деди Псаки.

 Ўтган йил январида АҚШ ва Вашингтон 13 босқичли музокаралардан сўнг савдо келишуви доирасидаги ҳужжатларнинг биринчи пакетини имзолаганди. Унга кўра, Хитой АҚШдан маҳсулот сотиб олишни 200 млрд долларга кўпайтириш мажбуриятини олган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид