Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди
Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Қайд этилишича, узоқ йиллар давомида давлат ва жамият бошқаруви тизимида фаолият юритиб келган Фурқат Маҳмудхўжаев ушбу лавозимда иш бошлади.
Фурқат Маҳмудхўжаев 1965 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йил Тошкент давлат техника университетини тугатган.
Кўп йиллар давомида Тошкент шаҳар Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси бўлиб ишлаган. 2020 йил февраль ойидан ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари - матбуот котиби, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
18:42
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025