Кўп қаватли уйда яшовчилар автотураргоҳ учун қанча солиқ тўлайди?
2021 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автотураргоҳлар учун солиқ ставкаси автотураргоҳ кадастр қийматининг 0,23 фоизи миқдорида белгиланган.
29 январ куни АОКА да ўтказилган брифингда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов автотураргоҳлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар асосида (419 модда 4-банди) кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автотураргоҳлар алоҳида кадастр органлари томонидан рўйхатга олинади ва уларнинг алоҳида кадастр рақами ва ҳужжатлари расмийлаштирилади.
Автотураргоҳ учун солиқ ставкаси автотураргоҳ кадастр қийматининг 0,23 фоизи миқдорида белгиланган. Масалан автотураржойнинг кадастр қиймати 11 миллион сўм бўлса, шундан 0,23 фоиз ставкада 25 минг 300 сўм йиллик солиқ тўланади.
«Олдин кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автотураргоҳлар учун 2 фоиз солиқ ставкаси миқдорида, яъни нотурар объектлар учун белгиланган тартибда солиқ ундирилган. Янги ўзгаришларга кўра солиқ миқдори 9 баробарга туширилди», – деди мутахассис.
Шунингдек, бозорлар ва уларга туташ жойларда ҳамда бошқа аҳоли гавжум жойларда тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган автотураргоҳлар юридик шахс сифатида рўйхатга олиниб, назорат касса техникасини ўрнатиши таъкидланди. Агар автотураргоҳда назорат касса техникасидан харид чеки бермаслик ҳолати кузатилса, ушбу ҳаракат учун 5 миллион сўм миқдорда жарима тўланиши мумкин.
Автотураргоҳлар томонидан ҳисобот йилида ёки ўтган йил якунлари бўйича товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ошмаган тақдирда айланмадан олинадиган солиқлар, 1 миллиард сўмдан даромади юқори бўлган ҳолатларда белгиланган тартибда ҚҚС, фойда солиғи ва бошқа солиқ ва тўловларни тўлаш тизимига ўтказилиши айтилди.
Қайд этилишича, ҳозирда жисмоний шахсларга тегишли бўлган гаражлар ер солиғи ва мол-мулк солиғига тортилмоқда.
Мазкур норма қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
- турар жой ҳовлисида ўзининг автомашинаси учун жойни ободонлаштиришга қарор қилган жисмоний шахсларга;
- юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш хизматидан (пулли авто тураргоҳ) фойдаланувчи жисмоний шахсларга. Бундай ҳолатда юридик шахс солиқ тўловчи ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:59 / 18.12.2024
Тошкентда йўлбўйи автотураргоҳларини ташкил этиш учун бошқа компания танланди
16:33 / 25.11.2024
Тошкентнинг 86 та нуқтасида пулли автотураргоҳ ташкил этиш ҳуқуқи 120 млрд сўмга сотилди
11:38 / 13.11.2024
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
12:09 / 16.09.2024