Ўзбекистон | 08:38 / 30.01.2021
22983
1 дақиқада ўқилади

Иккита янги жамғарма ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармалари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Жамғармалар президентнинг ПҚ-4870-сон қарорига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилмоқда.
 
Жамғармалар маблағлари:

а) қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

  • кўрсатиладиган пулли хизматлар ҳисобидан тушадиган маблағлар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

б) қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • 75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда – илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • 25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда – алоҳида ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларини моддий рағбатлантириш.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид