Информатика ўқитувчилари учун сертификатлаш миллий тизими жорий этилади

Фото: УзА
Вазирлар Маҳкамасининг “Информатика ва ахборот технологиялари фани” ўқитувчиларининг рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини аниқлаш бўйича сертификатлаш миллий тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилган.
Мазкур қарор лойиҳасида умумтаълим мактабларининг “Информатика ва ахборот технологиялари фани” ўқитувчиларининг рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби белгиланмоқда.
Лойиҳа иловаси билан ўқитувчиларнинг рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини эгаллаш даражаси бўйича сертификат 3 йил муддатга берилиши ва сертификатга эга бўлган ихтисослаштирилган мактабларнинг “Информатика ва ахборот технологиялари фани” ўқитувчиларига базавий тариф ставкаси бўйича фоиз миқдорида ҳар ойлик устама жорий этилиши назарда тутилмоқда.
Унда, биринчи босқич натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 70 фоизини тўплаган ўқитувчиларни иккинчи босқичга тавсия этиш ва иккинчи босқич натижалари бўйича энг юқори баллнинг:
- 40-49 фоизини тўплаган ўқитувчиларга 10 фоиз миқдорида;
- 50-59 фоизини тўплаган ўқитувчиларга 20 фоиз миқдорида;
- 60-69 фоизини тўплаган ўқитувчиларга 30 фоиз миқдорида;
- 70-79 фоизини тўплаган ўқитувчиларга 40 фоиз миқдорида;
- 80-100 фоизини тўплаган ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида устама жорий этиш назарда тутилган.
Шунингдек, ўқитувчиларнинг рақамли технологиялардан фойдаланиш (назарий ва амалий) кўникмаларини аниқлаш учун топшириқлар формати (фан мазмуни таркиби, саволлар сони, топшириқлар тури, вақт меъёри), баҳолаш мезонлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тавсия этилган профессор-ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилиши, Давлат тест маркази томонидан тасдиқланиши ва сайтига жойлаштирилиши белгиланган.
Билдирилишича, “Информатика ва ахборот технологиялари фани” ўқитувчиларининг рақамли кўникмаларни эгаллаш даражасини аниқлаш бўйича миллий тизим жорий этилиб, назарий ва амалий синовларни компьютер (онлайн платформа)да ўтказиш имконияти яратилади.
Рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини аниқлаш бўйича ўтказиладиган назарий ва амалий синовлар учун ўқитувчидан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади

12:51 / 17.04.2025
«Яшил энергия» сертификатларини бериш тартиби ўзгартирилди

11:27 / 08.03.2025
Тошкентда хорижий тил билиш сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

14:44 / 30.01.2025