Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТММА: Россия иш берувчи томонидан яна танловлар ташкил этилади
Россия иш берувчилари томонидан ўтказилаётган танловларда номзодларнинг атиги 30-40 фоизи касбий малака ва рус тилини билиш талабларига жавоб бера олмоқда, холос. Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Россияда ишлаш истагида бўлган фуқароларни бўш вақтларидан унумли фойдаланган ҳолда касб ва тил билиш малакаларини оширишга чақирмоқда.
Россия Федерациясининг «ПИК Индустрия» АЖ, «Техстрой» МЧЖ ва «СтройКрафт» МЧЖ қурилиш корхоналари 2021 йилнинг 1-чорагида 14 минг нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ёллашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
15-31 январь кунлари эса, Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарларида юқоридаги ташкилотлар вакиллари томонидан Россияда ишлаш истагида бўлган фуқароларни очиқ танлов асосида суҳбатдан ўтказиш ишлари олиб борилган.
Хусусан, 15-20 январь кунлари Фарғонада (4000 га яқин иштирокчи), 22-26 январь кунлари Урганчда (3000 дан ортиқ иштирокчи), 29 январь - 1 февраль кунлари Самарқандда (2600 дан ортиқ иштирокчи, шундан 24 нафари Сирдарёдан) бўлиб ўтган танловларда фуқаролар сони кутилгандан ортиқ бўлиши натижасида танловларни дастлабки режалаштирилган вақтлари кечиккан ва бу ҳақда рўйхатдан ўтганлар филиаллар томонидан хабардор қилинган.
Шу билан бирга, Қашқадарё вилоятидан мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган фуқаролар сони нисбатан кўплиги инобатга олиниб, 2 февралдан Шаҳрисабз шаҳрида танлов давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, танловларда фуқароларнинг касбий малакаси ва рус тилини билиш даражаси иш берувчи ташкилотлар вакиллари томонидан шахсан текширилмоқда ва муваффақиятли ўтганлар босқичма-босқич чартер рейслар орқали Россияга ишга жўнатилади. Афсуски, номзодларнинг атиги 30-40 фоизи иш берувчиларнинг касбий малака ва рус тилини билиш талабларига жавоб бериб, танловлардан муваффақиятли ўтмоқда. «ПИК Индустрия», «Техстрой» ва «СтройКрафт» қурилиш корхоналарига жорий йилнинг 1-чорагида 14 минг киши ишга жалб қилиниши режалаштирилган.
«ПИК Индустрия», «Техстрой» ва Россиянинг бошқа иш берувчи ташкилотлари томонидан яқин вақт ичида яна танловлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Шу боис, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Россияда ишлаш истагидаги ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, бўш вақтларидан унумли фойдаланган ҳолда республиканинг барча ҳудудларида чет тиллари ва турли касбларга ўргатиш бўйича йўлга қўйилган 200дан ортиқ ўқув марказларда билим ва тажрибасини оширишни тавсия этган.
Фуқаролар рус тили ва касбга ўқиш масаласида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг филиалларига ёки ҳудудий меҳнат органларига мурожаат қилишлари мумкин, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026