Ўзбекистон | 14:41 / 03.02.2021
4787
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида янги йўл ўтказгичлар қурилади

Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, жорий йилда бир неча чақирим масофадаги халқаро аҳамиятдаги, давлат аҳамиятидаги ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари, шунингдек, кўприклар ва йўл ўтказгичлар қуриш режалаштирилган.

Бунёд этиладиган автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 152,5 километрдан иборат. 

Шу билан бирга, 4P-253 “Тошкент шаҳри – Туркистон шаҳри – Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 3-километридаги темир йўл устидан йўл ўтказгич қуриш, Янгийўл шаҳридаги Шерматова кўчасининг янги қурилган йўл ўтказгичгача бўлган 0,7 километр қисмини реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид