Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия уч нафар европалик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади
Россия ТИВ европалик дипломатлар 23 январ кунги норозилик намойишларида қатнашганлигини ва буни қабул қилиб бўлмаслигини билдирмоқда.
Россия Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган митингда қатнашгани сабабли Германия, Польша ва Швециянинг уч нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб EU Observer хабар берди. Ушбу хабарни Россия ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади.
Вазирликнинг маълум қилишича, Швеция ва Полшанинг Санкт-Петербургдаги бош консулликлари ва Германия элчихонаси ходимлари Москвада 23 январ куни бўлиб ўтган ноқонуний акцияларда қатнашганлиги сабабли дипломатларга протест эълон қилинган.
«Уларнинг бундай ҳаракатлари номақбул ҳисобланади ва уларнинг дипломатик мақомига тўғри келмайди», — дейилади ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқ, дипломатлар персона нон грата деб эълон қилинган, уларга яқин вақт ичида Россия ҳудудини тарк этишлари лозимлиги билдирилган.
Уч нафар дипломатнинг чиқариб юборилиши Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва ЕИнинг ташқи ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел ўртасида Москвада бўлиб ўтган музокаралар давомида маълум бўлган.
Қайд этилишича, музокаралар вақтида Боррел мазкур қарорни қоралаган ва уни қайта кўриб чиқишга чақирган. Унинг таъкидлашича, Вена конвенциясига кўра, дипломатлар ўзлари бўлиб турган мамлакатда содир бўлаётган воқеаларни кузатишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 23 январ куни Россияда Алексей Навалний ва бошқа сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш бўйича норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бунга даволанишдан сўнг Германиядан Россияга қайтган мухолифатчининг ҳибсга олиниши сабаб бўлди.
2 феврал куни Москванинг Симоновский суди Алексей Навалнийга нисбатан 3,5 йилни умумий тартибдаги колонияда ўташ жазосини тайинлади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026