Янгиқўрғонда картошкага ихтисослаштирилган томорқа кластери ташкил этилади
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида аҳоли томорқаларида картошка экишни кўпайтириш ва сифатли уруғ олиб келиш ҳисобига ҳосилдорликни ошириш чоралари белгиланган. Бунинг учун «Янгиқўрғон картошка уруғчилик маркази томорқа хизмати» МЧЖ ташкил этилди.

Фото: Getty Images
Вилоят фермерлар кенгашидан Kun.uz'га маълум қилишларича, лойиҳа қиймати – 4,6 млрд сўм.
Бу маблағларга Нидерландиядан 525 тонна, шундан Фермерлар кенгаши ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан ажратилган 3 млрд сўмлик маблағ эвазига 325 тонна, аҳолининг 1,8 млрд сўмлик маблағлари ҳисобидан 200 тонна супер элита картошка уруғлари олиб келинган.
Картошкачилик тажрибасига эга 3780 та хонадондаги 150 гектар майдонда жами 525 тонна 8 хил навли (шундан «Санте» 85 тонна, «Силвана» 10 тонна, «Примабелла» 60 тонна, «Сагита» 21,2 тонна, «Лизетта» 59,5 тонна, «Констанса» 105 тонна, «Арнова» 138 тонна, «Лусинда» 46 тонна) юқори репродукцияли картошка уруғлари экилиб, 5250 тонна биринчи авлодли картошка уруғлиги етиштирилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, етиштирилган уруғлик 75 минг хонадоннинг 1540 гектар майдонига етади, келгусида 46,2 минг тонна картошка етиштирилади.
Сифатли картошка уруғлиги экилиши ҳисобига вилоятда қўшимча 30 та МФЙ 101 мингта хонадонда «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида картошка экилиши тизимига ўтади.
Сифатли картошка уруғи етказиб бериш, белгиланган агротехник тадбирларни амалга ошириш, соҳага илғор тажрибаларни жорий этиш, провардида вилоятда картошка уруғчилик базасини яратиш мақсадида Томорқа хизмати корхонаси негизида «Картошкачилик» томорқа кластери ташкил этиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

21:10 / 28.02.2025
Лукашенко картошка нархининг ошишига алоқадор барчани «ҳайдашни» талаб қилди

09:38 / 23.02.2025
Кун сўрови: бир ойда қанча картошка сотиб оласиз?

16:49 / 31.01.2025
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон чегарасида ушлаб турилган картошкалар юзасидан маълумот берди

18:57 / 30.01.2025