БАА сайёралараро станцияси Марс орбитасига чиқди
БАА космик қурилмаси Марсга етиб борган дунёдаги бешинчи мамлакатга айланди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Al Amal ("Умид") автоматик сайёралараро станцияси қарийб 500 млн км масофани босиб ўтиб, Марс орбитасига чиқди.
Хабар қилинишича, Марсга яқинлашган вақтда гравитацион ҳудудга кириш учун космик қурилма тезлиги соатига 121 минг километрдан 18 минг километрга пасайтирилган.
Космик станция парвози ўтган йил 20 июлда Япониядаги Танэгасима космик марказининг H-IIA ташувчи ракетаси ёрдамида амалга оширилганди.
Марснинг эллиптик орбитасида жойлашадиган мазкур қурилма сайёранинг иқлими ва атмосферасининг қуйи қатламларини ўрганади. У учта камера билан жиҳозланган.
Al Amal илк бор Марс атмосферасининг тўлиқ манзарасини тақдим этади. Унинг ёрдамида Марс иқлимини белгиловчи омиллар аниқланади. Миссия икки йилга яқин давом этади.
БАА космик қурилмаси Марсга етиб борган дунёдаги бешинчи мамлакат бўлди.
Қиймати 200 млн доллар деб баҳоланган мазкур сайёралараро станция парвози БАА ташкил топганлигининг 50 йиллигига бағишланган.
Мавзуга оид
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
12:00 / 23.10.2024
АҚШ ва БАА Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди
17:35 / 16.10.2024