Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида рўй берган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди
Жорий йилнинг 8 феврал куни фуқаро М.У. “Сobalt” автомашинасини Ёзёвон тумани Янгибўстон маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у ушбу йўлда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Б.Ф. бошқарувидаги “Lada Largus” автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Рўй берган ҳодиса оқибатида “Сobalt” ҳайдовчиси М.У. ҳодиса жойида вафот этган. “Lada Largus” автомашинасида бўлган йўловчи, чет эл фуқароси К.М. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Шунингдек, “Сobalt” автомашинасидаги йўловчилар - А.Б., К.Ж., “Lada Largus” автомашинаси ҳайдовчиси Б.С. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:53 / 02.02.2026
Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
11:50 / 29.01.2026
Чилонзорда кўприк устида 4 та автомобил тўқнашди
11:38 / 27.01.2026