Жаҳон | 16:54 / 09.02.2021
2313
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ AstraZeneca вакцинасини қайта текширувдан ўтказади

 Якшанба куни ЖАРда Англия-Швеция компанияси ишлаб чиққан вакцина билан эмлаш кампанияси тўхтатилди.

Фото: AP

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти AstraZeneca вакцинаси синови натижалари билан яна бир марта танишиб чиқиш учун иммунизация бўйича эксперт ва мутахассислардан иборат комиссия тузди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

 Якшанба куни ЖАРда Англия-Швеция компанияси ишлаб чиққан вакцина билан эмлаш кампанияси тўхтатилди.

ЖАРдаги Витватерсренд университети Оксфорд университети билан ҳамкорликда 2 минг кишида ўтказган тадқиқотда маълум бўлишича, коронавируснинг Жанубий Африкада аниқланган турига AstraZeneca вакцинаси таъсир қилмаган.

Жанубий Африка геном назорати тизими раҳбари Тулио де Оливейранинг сўзларига кўра, олинган маълумотлар хавотирли бўлиб, бутун дунёда коронавирус устидан назоратни кучайтиришни талаб қилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид