14:01 / 09.02.2021
5874

Шайхонтоҳур туманидаги 5та уйда ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 5та уйда ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги келиб чиққан ёнғин бўйича расмий маълумот берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 8 февраль куни соат 13:09да Шайхонтоҳур тумани Дучор берк кўчасида юз берган. Оқибатда ушбу манзилнинг 14А-уй ҳудудидаги 5та бир-бирига туташган уйлар зарар кўрган. 

Воқеа жойига шаҳар ФВБнинг 3та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:16да етиб борган, ёнғин соат 13:30да қуршаб олиниб, соат 14:18да тўлиқ ўчирилган.
 
Ёнғиндан 5та уйнинг ички ва том қисмлари, жами 130 квадрат метр майдони зарарланган. 

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида уйнинг 360 квадрат метр ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Top