Ўзбекистонда қоракўлчилик кластерларига ер майдонлари ажратилади

“Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартгача қоракўлчилик кластерларига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш шарти билан озуқалар етиштириш учун ер майдонлари ажратилади.
Шунга кўра, 2021 йил 15 февралгача 100 миллиард сўм маблағлари “Туронбанк” АТБга Марказий банк асосий ставкасида ажратилади.
Мазкур маблағлар Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига 3 йил муддатгача, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасига 2 фоизлик банк маржасини қўшиш орқали ҳисобланадиган ставка бўйича кредит сифатида тақдим этилади.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 январгача Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг доимий эгалигидаги яйловлар ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Қўмитага ижарага берилган яйловлар учун белгиланган ер солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
Шунингдек, наслдор қўй ва эчкининг, шу жумладан қоракўл зотли қўйларнинг хорижий давлатлардан импорт қилинган ҳар бир эмбрионига республика бюджети маблағлари ҳисобидан 400 минг сўм миқдорида субсидия тақдим этилади.
2021 йил 1 апрелдан Уюшма аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини тирик ва хом гўшт кўринишида экспорт қилишга рухсат этилади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

15:49 / 01.04.2025
Бекободлик фермерлар “ёрилди”

16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди

11:13 / 31.03.2025