15:55 / 11.02.2021
6548

Туркия АҚШни мамлакатнинг ички ишларига аралашмасликка чақирди

“Туркия судларига буйруқ беришга ҳеч бир давлатнинг ҳаққи йўқ", дейилади мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ҳами Оқсўй АҚШни мамлакатнинг ички ишларига аралашмасликка ва Туркия судларининг қарорларини муҳокама қилмасликка чақирди.

"Биз АҚШнинг ҳуқуқ ҳимоячиси Усмон Кавалани озод қилишга чақирган баёнотига 2020 йил 28 июлдаёқ жавоб қайтарганмиз. Туркия ҳуқуқий давлат ҳисобланади. Туркия судларига буйруқ беришга ҳеч бир давлатнинг ҳаққи йўқ", дейилади вазирлик баёнотида.

 Кавала 2017 йил 18 октябрда Истанбул аэропортида ҳибсга олинганди. Ўша йилнинг 1 ноябрида суд "конституцион тузумни ўзгартиришга уриниш ва амалдаги ҳукуматни ағдаришга уриниши" учун уни ҳибсга олиш тўғрисида ҳукм чиқарган. 

 Ўтган йил февралида Истанбул суди уни оқлаш ва озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди, аммо кейинроқ прокуратура уни яна ҳибсга олишга санкция берди.

Top