Хитой космик зонди Марс орбитасига чиқди
Хитой миссиясининг мақсади – Марсда ҳаёт изларини топиш ҳамда унинг инсонлар томонидан ўзлаштирилиши учун имкониятларни ўрганиш.
Етти ойлик парвоздан сўнг Хитойнинг "Тянвэн-1" зонди Марс орбитасига чиқди. Бу ҳақда Хитой космик агентлигига таяниб DW хабар бермоқда.
Станция май ойигача қўнишга қулай жой танлаш учун Марс юзасини батафсил суратга туширади. Сўнгра Марсда юришга мўлжалланган қурилма жойлашган платформа зонддан ажралиб чиқади ва Қизил сайёрага қўнади.
Хитой миссиясининг мақсади – Марсда ҳаёт изларини топиш ҳамда унинг инсонлар томонидан ўзлаштирилиши учун имкониятларни ўрганиш. Марсоход уч ой давомида сайёрани ўрганади, суратга олади ва Марс харитасини тузишга ёрдам беради.
Хитой илгари ҳам Марсни забт этишга уриниб кўрганди. 2011 йилда Россия билан ҳамкорликда амалга оширилган парвоз муваффақиятсиз стартдан кейин тўхтатилган.
9 феврал куни Бирлашган Араб Амирликларининг Al Amal ("Умид") автоматик сайёралараро станцияси қарийб 500 млн км масофани босиб ўтиб, Марс орбитасига чиқди. Марснинг эллиптик орбитасида жойлашадиган мазкур қурилма сайёранинг иқлими ва атмосферасининг қуйи қатламларини ўрганади.
Мавзуга оид
22:24 / 26.10.2024
Нега инвесторлар ҳамон Хитой компаниялари акцияларига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда?
21:41 / 26.10.2024
BRICS долларни «ғарқ қилишга» қодир эмас – Bloomberg
21:36 / 26.10.2024
NYT: хитойлик ҳакерлар Трамп ва Вэнснинг телефонларини бузиб киришга уринди
22:58 / 25.10.2024