Жаҳон | 00:26 / 12.02.2021
8358
1 дақиқада ўқилади

Европарламент Беларус АЭСи фаолияти тўхтатилишини талаб қилди

Евродепутатлар АЭС ЕИ ва МАГАТЭ экспертларининг тавсиялари тўлиқ бажарилмасдан туриб электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлаганини таъкидлаган.

Фото: Reuters

Европарламент Беларус АЭСи фаолияти тўхтатилишини талаб қилди. ЕПнинг Брюсселда бўлиб ўтган сессиясида тегишли резолюция қабул қилинди.

Хабар берилишича, ҳужжатни 642 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, 29 депутат қарши овоз берган ва 21 нафари бетараф қолган.

"Европарламент депутатлари Островцадаги Беларус атом электр станциясининг хавфсизлиги борасидаги жиддий хавотирлар сабабли унинг фаолияти тўхтатилишини талаб қилади", – дейилади тавсиявий тусдаги резолюцияда.

Евродепутатлар АЭС ЕИ ва МАГАТЭ экспертларининг тавсиялари тўлиқ бажарилмасдан туриб электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлаганини таъкидлаган.

БелАЭСнинг биринчи блоки ўтган йилнинг 3 ноябр куни Беларус ягона энергия тизимига уланган, 7 ноябрда унинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтганди.

9 ноябр куни АЭС электр энергияси ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бунга техник тусдаги муаммолар сабаб бўлган. Хабарларда айтилишича, кучланиш трансформатори ишдан чиққан.

Мавзуга оид