Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокурорнинг собиқ 1-ўринбосари янги лавозимга тайинланди
Президент Администрацияси раҳбарининг қарорига асосан, Абдуҳалим Холмаҳматов Президент Халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Холмаҳматов бир йилдан буён бош прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Кеча, 12 февраль куни унинг ўрнига Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Баҳриддин Валиев тайинланди.
Халқ қабулхоналари тизими Абдуҳалим Холмаҳматов учун бегона эмас: 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Бош прокуратурага ишга ўтишидан олдин Президентнинг Қашқадарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026