09:19 / 15.02.2021
12885

БААнинг фазовий зонди Марсдан илк суратни жўнатди

БААнинг “Ал-Амал” (Умид) деб номланган фазовий зонди Марсдан илк суратни жўнатди. Бу ҳақда БАА бош вазири ва Дубай амири Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтум Twitter’да маълум қилди. 

Дубай амири араб зонди томонидан олинган суратни илова қилиб, у Қизил сайёра сиртидан 25 минг км баландликдан олинганини қўшимча қилган.

“Ал-Амал” зонди 2020 йил 20 июлда Япониянинг Танэгасима оролидаги космодромдан H-IIA ракета-ташувчиси ёрдамида фазога учирилганди. 

Марсни ўрганиш учун мўлжалланган 1350 кгли қурилма БААнинг Коинот агентлиги, Муҳаммад бин Рашид номидаги коинот маркази ва АҚШнинг 3та университети ҳамкорлигида яратилган.

БААнинг сайёралараро автоматик станцияси 6 ойлик парвоздан кейин 2021 йил 9 февралда Марс орбитасига чиқди. Шу тариқа БАА фазовий қурилмаси Марсга чиққан бешинчи давлатга айланди. 

Top