Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Блинкен Туркияни С-400дан воз кечишга чақирди
Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда совуқчилик тушишига сабаб бўлган С-400 тизимлари Туркияга 2019 йил июлдан бошлаб етказилганди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу билан телефон орқали мулоқоти чоғида Анқарани Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларидан воз кечишга чақирди.
"Давлат котиби Туркияни Россиянинг с-400 ракета тизимларини ўзида қолдирмасликка чақирди. Энтони Блинкен Туркия ва Греция ўртасида давом этаётган музокараларни қўллаб-қувватлашини билдирди", - дейилади АҚШ давлат департаменти хабарида.
Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари мулоқоти ҳақида Туркия ташқи ишлар вазирлиги ҳам хабар берди. Вазирликнинг хабарига кўра, "икки томонлама муносабатларнинг барча жиҳатлари", жумладан, Россия зенит-ракета тизимлари муҳокама қилинган.
Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда совуқчилик тушишига сабаб бўлган С-400 тизимлари Туркияга 2019 йил июлдан бошлаб етказилганди.
Вашингтон Анқарага ушбу битимдан воз кечишни ва Туркияга F-35 қирувчи самолётлари сотишни бекор қилиш ва санкциялар киритиш билан таҳдид қилиб, С-400 ўрнига АҚШнинг Patriot мажмуаларини сотиб олишни таклиф қилганди.
11 январ куни Туркия мудофаа саноати котибияти раҳбари Исмоил Демир С-400 зенит-ракета тизимлари фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026