COVAX – коронавирусга қарши вакциналарни расамади билан тақсимлайдиган дастур

COVAX эпидемияларга тайёргарликни таъминлаш соҳасидаги инновациялар коалицияси (CEPI), вакциналар альянси (GAVI) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қўллови билан коронавирусга қарши вакцинани олишни тезлаштириш ташаббусининг бир қисмидир. Юқорида зикр қилинган ташкилотлар ривожланган ва ривожланаётган давлатлардаги вакцина ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади. Бу нафақат юқори даромадли, балки паст даромадли давлатлар аҳолисини ҳам коронавирусга қарши вакцина билан таъминлаш мақсадида ҳукуматлар ва ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликдаги ягона глобал ташаббусдир.
Соғлиқни сақлаш ходимлари ва кексалар каби рискка мойил аҳоли қатлами учун етарлича дозада вакцина олиш учун навбатдаги қадам сифатида ҳамкорлар ўтган йилнинг 31 августига қадар ўзини ўзи молиялаштириш шартида ишловчи қатнашчилардан мақсадлар тасдиғини олиши, 18 сентябргача эса, уларнинг асосида коронавирусга қарши вакцинани олиш бўйича глобал механизмга киришишнинг расмий мажбуриятларини ишлаб чиқиш, сўнгра 2020 йилнинг 9 октябридан кечиктирмасдан илк аванс тўловларини олиш керак эди.
«Коронавирус вакцинасини олиш ҳаммага тенг бўлиниши вирус устидан ғалаба қозониш ва пандемиядан сўнг тикланишнинг муҳим шартларидан биридир. Шу мусобақа камчиликнинг ғалабаси билан тугаши керакмас ва бунда COVAX механизми муҳим аҳамиятга эга. Бу дастур барча давлатлар дунёнинг энг йирик вакциналар портфелидан фойдалана олишлари, шунингдек, вакцина дозаларининг адолатли ва мувозанатли тақсимланиши учун муҳим», дейди Швеция бош вазири Стефан Лёвен.
GAVI альянси мувофиқлаштириб турувчи COVAX механизми коронавирусга қарши вакцинани биргаликда харид қилиш тизимидир. У ЖССТнинг таъминотни тақсимлаш тамойилларига мувофиқ вакциналар билан таъминлашни мақсад қилган. COVAX механизми бу вазифаларни қатнашчи-давлатларнинг харид қувватини консолидация қилиб, вакцина ишлаб чиқарувчиларга истиқболдаги харидлар ҳажмини кафолатлайди. Бу орқали эса ишлаб чиқарувчиларнинг янги вакциналарни оммавий ишлаб чиқара олиш салоҳиятига таяниб ўз вақтида ишлаб чиқариш қувватларига рискли сармоя тикиш ва давлатлар ва иқтисодий субъектларнинг синовлардан муваффақиятли ўтган вакциналарни тезкор олиш имкониятларини максимал даражада ошириши кўзда тутилган.
COVAX’нинг муваффақияти нафақат давлатлар томонидан қўллаб-қувватланиши, балки COVAX доирасидаги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг молиялаштирилишидаги жиддий муаммоларни бартараф этиш имкониятлари, шунингдек, COVAX фаолиятида даромади ўртачадан пастроқ давлатларга кўмак бериш механизми мавжудлигига ҳам боғлиқдир.
«COVID-19 жаҳон соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳукуматлар, тадқиқотчилар, ишлаб чиқарувчилар ва кўп томонли ҳамкорларнинг биргаликда ҳал қила олиши мумкин бўлган ўхшаши йўқ муаммодир. Ресурсларни бирлаштириб ва коронавирус билан курашда воситаларга етишишни тезлаштириш ташаббуси ва COVAX механизми билан ҳамнафас бўлган ҳолда биз барча давлатларни энди бизнинг ихтиёримизда бўлиши кутилаётган коронавирусга қарши вакцина билан адолатли таъминлай олишимиз мумкин», дейди ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус.
COVAX фаолиятида вакциналарни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш бўйича раҳбарлик мақомида бўлган CEPI коалицияси COVAX механизми иштирокчилари учун хавфсиз ва самарали вакциналар ишлаб чиқариш йўналишида ишлашга қарор қилган. CEPI умумий ҳисобда тўққиз вакцинани қўллаб-қувватлаяпти. Вакцина ишлаб чиқиш учун давлатлар, вакцина ишлаб чиқарувчилари, ташкилотлар ва шахслар томонидан 1,4 миллиард доллар ажратилган.
COVAX’нинг вазифаси 2021 йилнинг охиригача ЖССТ томонидан тасдиқланган 2 миллиард хавфсиз ва самарали вакцинани тақсимлашдан иборат. Бундай вакциналар барча қатнашчи давлатлар ўртасида уларнинг аҳоли сонига мутаносиб ҳолда тенг тақсимланади. Бунда аввало соғлиқни сақлаш ходимлари, сўнгра рискка мойил қатлам – қариялар ва бошқа касалликлари бор аҳоли энг биринчи эмланади. Кейинчалик вакцина дозалари уларнинг эҳтиёжлари ва коронавирус таҳдиди даражасига кўра берилади. COVAX механизми фавқулодда ва гуманитар шароитларда, шу жумладан, инстенсив касалланиш ва касалликнинг назоратсиз тарқалиб кетишини бартараф этишда қўллаш учун захира дозаларини сақлаб туришни ҳам назарда тутади.
Материални тайёрлашда ЖССТ ва ГАВИ сайтларидан фойдаланилди.
Мавзуга оид

16:00 / 04.02.2025
Экология таъсири: дунёда чекмайдиганлар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайди

16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди

16:51 / 25.11.2024
Болаларда ҳам қўллаш мумкин бўлган маймун чечак вакцинаси тасдиқланди

17:48 / 01.11.2024