Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппин АҚШдан ҳарбий ёрдам ҳажмини кўпайтиришни талаб қилди
Филиппин президенти вакилининг сўзларига кўра, АҚШ ва Филиппин ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликка қарамасдан, Манила Вашингтондан Покистонга берилаётганидан кўра камроқ ёрдам олмоқда.
Агарда Вашингтон Манила билан хавфсизлик бўйича шартномани сақлаб қолишни истаса, АҚШ Филиппинга мудофаа соҳасидаги ёрдам ҳажмини ошириши лозим, деди Филиппин президенти вакили Ҳарри Роке.
"Президент шуни хоҳлаяпти: агарда бундан буён ҳам ҳудудимиздан фойдаланишни истасангиз, бунинг учун компенсация тўлашингизни кутмоқдамиз. Бу шунчаки танга бериш, авария ҳолатидаги қурилмалар бўлмасин", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Associated Press (AP) агентлиги.
Рокенинг айтишича, АҚШ ва Филиппин ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликка қарамасдан, Манила Вашингтондан Покистонга берилаётганидан кўра камроқ ёрдам олмоқда.
AP агентлигининг эслатишича, ўтган ҳафтада Филиппин президенти Родриго Дутерте АҚШ Манила билан мудофаа келишуви ўз кучида қолишини истаса, "пул тўлаши керак"лигини айтган.
Мавзуга оид
23:08 / 29.01.2026
Трамп Путиннинг Украинага зарбаларни бир ҳафтага тўхтатишга розилигини айтди
20:27 / 29.01.2026
АҚШ Эронга ҳужум қилмоқчи: Американинг мотивлари ва шартлари нималар?
16:17 / 29.01.2026
Россия ИИВ: полицияда кадрлар етишмовчилиги 40 фоизгача етмоқда
15:13 / 29.01.2026