Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Ироқдаги базасига ракета зарбалари берилди
Маълумот берилишича, база ва унинг ёнидаги аэропортга 14та 107 миллиметрли ракета йўлланган.
АҚШнинг Ироқ шимолидаги базасига ракета зарбалари берилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ҳужум оқибатида базада ишлайдиган маҳаллий мутахассис ҳалок бўлган. Яна икки нафар маҳаллий ишчилар жароҳат олган. Шунингдек, беш нафар америкалик ҳам жароҳатлангани айтилмоқда.
Маълумот берилишича, база ва унинг ёнидаги аэропортга 14та 107 миллиметрли ракета йўлланган.
Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
08:36 / 02.07.2026
Россиянинг дрон ва ракета ҳужумлари июнь ойида қисқарди
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026