Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда йўловчи автобус каналга қулаши оқибатида 40 киши ҳалок бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Ҳайдовчининг ўзи ва яна етти киши омон қолган.
Фото: Madhya Pradesh District Public Relation Office Sidhi via AP
Ҳиндистоннинг Мадҳя-Прадеш штатида ичида йўловчилари бўлган автобус Шарда каналига қулади. Салонда 60 киши бўлиб, камида 40 киши ҳалок бўлди, деб ёзади ABC News.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Ҳайдовчининг ўзи ва яна етти киши омон қолган. Ҳозирда 40 киши ҳалок бўлгани маълум. Қутқарув ишлари давом этмоқда.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ушбу ҳалокатни "даҳшатли" деб атади ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Унинг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация тўланади.
Полиция маълумотларига кўра, Ҳиндистонда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида йилига 110 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлади.
Мавзуга оид
21:23 / 28.01.2026
Нипаҳ вируси Осиё мамлакатларини Ҳиндистондан келаётган йўловчиларни текширишга мажбур қилди
07:23 / 28.01.2026
Инфографика: 2026 йилда G20'да энг тез ўсиш Ҳиндистонда
12:26 / 26.01.2026
Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
02:10 / 25.01.2026