23:19 / 17.02.2021
5730

АҚШда шимолий кореялик уч ҳакер 1,3 млрд долларни ўғирлашда айбланди

Айблов 2018 йилда Калифорния штатида бошланган суд жараёни доирасида эълон қилинди. Ўшанда адлия вазирлиги ҳакерлардан бирига 2014 йилда Американинг Sony Pictures кинокомпанияси серверларини бузиш айбловини эълон қилганди.

АҚШ адлия вазирлиги шимолий кореялик уч ҳакерга нисбатан киберҳужум орқали 1,3 млрд доллардан ортиқ маблағни ўғирлаш айбловини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирининг ёрдамчиси Жон Демерс маълум қилди.

Айблов 2018 йилда Калифорния штатида бошланган суд жараёни доирасида эълон қилинди. Ўшанда адлия вазирлиги ҳакерлардан бирига 2014 йилда Американинг Sony Pictures кинокомпанияси серверларини бузиш айбловини эълон қилганди.

2014 йил ноябрда ҳакерлар Sony Pictures серверларига киберҳужум уюштирган ва махфий маълумотларни ўғирлаган: интернетга ҳали прокатга чиқмаган фильмлар, Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильм сценарийси ҳамда компания раҳбариятининг шахсий ёзишмалари жойланган.

Бундан ташқари, ҳакерлар КХДР раҳбари Ким Чен Инга қарши фитна тўғрисидаги "Интервью" (The Interview, 2014) фильми намойиши вақтида терактлар содир этилиши мумкинлиги тўғрисида таҳдидли хабар қолдиришган.

Top