Ўзбекистон | 07:48 / 18.02.2021
18809
1 дақиқада ўқилади

Жиззах ва Самарқандда ер силкиниши қайд этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 2021 йилнинг 18 феврал куни Тошкент вақти билан соат 05:06да Ўзбекистонда ер силкиниши содир бўлди.

Ер силкиниши координаталари: 40,38 градус шимолий кенглик; 67,41 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 10 км. 

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 181 км жанубий-ғарбий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

  • Жиззах: 47 км, 3 балл;
  • Самарқанд: 89 км, 2 балл.

Мавзуга оид