Журналист ва блогерлар ҳам бепул эмланади – штаб аъзоси
Ўзбекистонда бепул эмланадиган аҳоли тоифалари маълум қилинди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда биринчи навбатда коронавирусга қарши вакцина олувчилар рўйхати кенгайгани ҳақида маълум қилди. Унга кўра, журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари, жамоат транспорти ходимлари (метрополитен, темир йўл, аэропорт ходимлари), чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар, меҳнат мигрантлари ҳам кетма-кетликда эмланади.
Нурмат Отабековнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, юқорида саналган барча тоифадаги фуқароларни эмлаш бепул амалга оширилади.
«Глобал жамғарма томонидан олиб келинадиган вакциналар бепул. Ўзбекистон ўзи ишлаб чиқарадиган ва сотиб оладиган вакциналар хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламига бепул асосда амалга оширилиши бўйича ҳукумат раҳбарининг топшириғи бор. Агар аҳамият берган бўлсангиз президентимизнинг парламентга мурожаатида 2021 йилда коронавирусга қарши курашга 3 трлн сўм маблағ ажратамиз, шу жумладан, вакцинация учун деб таъкидлаганлар. Юқорида саналган хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли бепул эмланади», дейди у.
Қайд этилишича, айни пайтда Ўзбекистонда 13 турдаги юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари амалга ошириб келинмоқда ва мамлакат эмланиш даражаси етакчи давлатлар қаторида деб баҳоланган.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш кунларини ўтказиш бўйича тайёргарлик тадбирлари ўтказилиб, уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида мутахассислар бириктирилган. «Совуқлик занжири»га риоя қилган ҳолда янги коронавирусга қарши қўлланадиган вакциналарни қабул қилиш, сақлаш, ташиш ва маъмурий ҳудудларга етказиш чоралари кўрилган, жойларда малакали мутахассислардан иборат штаблар ташкил этилган. Эмлаш пунктларида, ҳаракатдаги ва мобил бригадаларда, эмлашдан сўнг ножўя реакциялар аниқланганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун шифохоналар шай ҳолатга келтирилган.
Отабековнинг таъкидлашича, эпидемиологик ҳолат қанчалик барқарор бўлса ҳам, эмлаш амалга оширилса ҳам ҳали бепарволикка берилиш керак эмас. Шунингдек, ижтимоий масофа сақлаш, тиббий ниқоб тақиш каби қоидаларга қатъий амал қилиш лозим.
- Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилги давлат дастурида режалаштирилган вазифаларга бағишланган йиғилишда коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлаган эди. Айни вақтда оммавий эмлаш тадбирлари март ойида бошланиши кутилмоқда.
- 16 феврал куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассиси Вазира Муталова Ўзбекистонда 4 112 668 нафар аҳоли биринчи навбатда эмланиши ҳақида маълум қилди. Бу тоифага касаллик юқиш хавфи жуда юқори бўлганлар: 65 ёш ва ундан юқори ёшли кексалар, тиббиёт ходимлари, сурункали касалликка чалинганлар, ўқитувчилар, мактабгача таълим муассасаси ходимлари, қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари кириши айтилганди.
- 17 феврал куни Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилгани, ушбу вакцинадан 1 млн доза ҳамда учинчи босқич синовлари Ўзбекистонда ўтказилган Хитой вакцинасидан 1 млн доза харид қилиниши ҳақида маълумот берди.
Тавсия этамиз
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:46 / 27.02.2025
ССВ: Мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор

16:00 / 04.02.2025
Экология таъсири: дунёда чекмайдиганлар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайди

17:37 / 31.01.2025
“Бу маълумотни бериб боришимиз керак” – Нурмат Отабеков ҳаво ифлосланишидан эрта огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиш ҳақида

16:31 / 16.12.2024