Саҳродан чиққан "Чангли туман" Испаниянинг шарқий қисмига етиб борди
Испаниянинг Давлат метеорологик агентлиги (Аэмет) мамлакат шарқий қисмида яшовчиларни Саҳрои Кабирдан яқинлашиб келаётган қум бўронидан огоҳлантирди. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, чанг ва қум бўронини Мурсия, Валенсия ва Балеарлар кўпроқ ҳис қилишларини таъкидладилар.
Бундан ташқари, Мурcиа ҳукумати, маҳаллий Onda Regional радиосининг хабар беришича, ҳавонинг ифлосланиши ошгани сабабли протоколларни фаоллаштирган. Уларнинг кўрсаткичларига кўра, ушбу даража кечки ёмғирга қарамай, 22 февралга қадар пасаймайди. Аҳолига узоқ вақт очиқ ҳавода қолмаслик ва очиқ спорт турларидан қочиш тавсия этилади.
Мамлакат метеорологлари табиий ҳодисанинг Арагон ва Кастилия-ла-Манчага етиб боришини ҳам истисно этмайдилар.
Бунгача Африканинг “чангли тумани” Канар оролларига парвозларнинг бекор қилинишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
16:39 / 10.09.2024
Иссиқ ҳаво туғилиш даражасини пасайтиради — тадқиқот
08:36 / 10.09.2024
Испания бош вазири Хитой ва ЕИ ўртасидаги савдо можаросини бартараф этишга уриниб кўрди
23:59 / 02.09.2024
Севиляда норозиликлар: Ғарбий Нил вируси беш кишининг ўлимига сабабчи бўлди
17:50 / 24.08.2024