Ўзбекистон | 12:10 / 22.02.2021
4037
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Афғонистонга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Афғонистонга бўлажак амалий ташрифи тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Сергей Пятаков

2021 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистонга амалий ташриф билан боради.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Минтақалараро савдо айланмасини ошириш, Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган қўшма транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишнинг янги имкониятлари бўйича фикр алмашилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан қабул қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид