Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади
Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ, шимолда 2 даража совуқ - 3 даража илиқ атрофида бўлади.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-10 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзида 17-22 м/с ва 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ - 3 даража илиқни ташкил этади.