Ўзбекистондаги табиий монополия субъектлари рўйхати янгиланди
Табиий монополия субъектларининг давлат реестрида 11 турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича 130 та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси табиий монополия субъектларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди.
2021 йил 1 февраль ҳолатига кўра, табиий монополия субъектларининг давлат реестрида 11 турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича 130та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган.
Kun.uz мухбирининг маълум қилишича, Тошкент темир йўл муҳандислари институти номи Тошкент давлат транспорт унверситетига ўзгарганлиги сабабли реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилган.
Шунингдек, Жиззах вилоятидаги «Даштобод темир йўл участкаси» МЧЖ ҳамда Тошкент шаҳридаги «South-West Terminal» МЧЖлар томонидан темир йўл хизматлари кўрсатмаётганлиги учун реестрдан чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 апрел ҳолатига кўра, табиий монополия субъектларининг давлат реестрида 11 турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича 136та, 1 ноябр ҳолатида эса 131та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган.
Мавзуга оид
17:18 / 14.11.2024
Электромобил бозорини қисиш учун охирги бир йилда нималар қилинди?
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларининг вагон қисмини 30 фоизга оширади
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
14:06 / 26.10.2024