Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди
2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда двигател ҳажми 1200 см кубгача бўлган автомобиллар учун импорт божи ставкалари кўтарилди – 2,5 йил аввал киритилган пасайтирилган ставкаларнинг амал қилиш муддати якунига етди.
1197 см куб двигателга эга Toyota Corolla
Ўзбекистонда двигател ҳажми 1000 ва 1200 см кубгача бўлган енгил автомобиллар импорти учун бож имтиёзининг амал қилиш муддати якунига етди ва ставкалар аввалги даражага қайтди.
Пасайтирилган ставкалар 2023 йил 17 июлдан кучга кирган ва 2026 йил 1 январга қадар ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган янги енгил автотранспорт воситаларини олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари белгиланган эди:
- двигател цилиндрларининг иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун – 0 ставка;
- двигател цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун – 5 фоиз ставка.
Ўша вақтда бу қарор автомобил бозорида рақобатни ривожлантириш ва аҳолини ҳамёнбоп енгил машиналар билан таъминлашга қаратилгани айтилган эди.
Имтиёз муддати узайтирилмади ва 2026 йил 1 январдан қуйидагича ставкалар амал қила бошлади:
- 1000 см кубгача – 15 фоиз ва ҳар бир см куб учун 0,4 АҚШ доллари;
- 1200 см кубгача – 15 фоиз ва ҳар бир см куб учун 0,6 АҚШ доллари.
Мавзуга оид
15:49 / 07.01.2026
Енгил автомобил импортида электромобиллар улуши 70 фоиздан ошди
14:04 / 06.01.2026
Бухорода АИ-95 деб сотилган бензин автомобилни бузиб қўйди
13:58 / 03.01.2026
BYD сотувлар ҳажми бўйича Tesla'дан ўзиб кетди
11:55 / 02.01.2026