Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5-синфдан 11-синфгача ягона синф раҳбари тайинланади
2021 йилнинг феврал ойидан эътиборан халқ таълими тизимида синф раҳбари тайинлаш бўйича янги Низом жорий этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
5-синфдан бошлаб 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди. Янги Низомга кўра, 5-синфдан бошлаб 11-синфга қадар ягона синф раҳбари тайинлаш йўлга қўйилади ва барча мактабларда синф раҳбарлари қуйидаги умумий талабларга жавоб бериши лозим:
- камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлиши;
- мактабда тўлиқ ставкада аосий ишчи сифатида фаолият юритиши;
- бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермаслиги;
- одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла олиши;
- руҳий жиҳатдан барқарор бўлиши;
- ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша олиши.
Шунингдек, қабул қилинган янги низомга мувофиқ, синф раҳбарларининг:
- амалдаги ҳужжатлари сони оптималлаштирилди;
- фаолиятини баҳолаш мезонлари яратилди;
- малака ошириш курслари ишлаб чиқилди;
- ота-оналар билан ишлаш тизими такомиллаштирилди.
Вазирлик матбуот котиби Лайло Рустамова Kun.uz мухбирига маълум қилишича, синф раҳбари оилавий шароитига ёки бошқа сабабларга кўра иш жойини ўзгартирган ҳолатларда мактаб директори томонидан у раҳбарлик қилаётган синфга бошқа синф раҳбари тайинланади.
«Агар ота-оналар томонидан синф раҳбарининг фаолиятига эътирозлар мавжуд бўлса, синф ўқувчиларининг ота-оналари мактаб директори номига сабабларни маълум қилган ҳолда мурожаат қилишади. Директор ота-оналарнинг мурожаатида келтирилган маълумот ва реал вазиятга баҳо берган ҳолда синф раҳбари билан суҳбатлашади, борди-ю вазият барқарорлашмаса, у раҳбарлик қилаётган синфга белгиланган мезонлар асосида бошқа синф раҳбарини тайинлайди», дейди Лайло Рустамова.
Қайд этилишича, амалга оширилаётган ушбу ўзгаришлардан кутилаётган асосий натижалар:
- синф раҳбарларининг ўқувчилар тарбиясига таъсири сезиларли равишда ошиши;
- 5-синфдан 11-синфгача ягона синф раҳбарининг бириктирилиши натижасида синфдаги ижтимоий муҳитни соғлом равишда ушлаб туриш имкони;
- ота-оналар томонидан ўз фарзандларини таълим-тарбия жараёнига нисбатан қизиқишининг ортишидир.
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026