Ўзбекистон | 12:17 / 24.02.2021
2367
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ҳиндистонга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Ҳиндистонга бўлажак амалий ташрифи тўғрисида маълумот берилди.

2021 йилнинг 25 феврал куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистонга амалий ташриф билан боради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ҳолати ҳамда уларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Турли даражадаги бўлажак учрашувлар, қўшма тадбирларни ўтказиш муддатлари бўйича фикр алмашилади, дейилади хабарда.

Аввалроқ, 23 феврал куни, амалий ташриф билан Кобул шаҳрига келган Абдулазиз Комилов Афғонистон президенти Ашраф Ғани томонидан қабул қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид