20:00 / 25.02.2021
12387

Artel: «Alter Ego»дан миллий корхона ҳақида бор ҳақиқат

Ўзбекистонда «Artel» ҳақида эшитмаган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Корхонани кўп муҳокама қилишади: кимдир уни мақтаса, кимдир танқид қилади. Таниқли блогер Кирилл Альтман «Artel» ҳақидаги қайси миш-миш гаплар рост, қайси бири эса ёлғонлигини ўрганиб чиқди. Artel ҳақидаги янги видеороликни мақола охиридаги электрон манзил орқали томоша қилишингиз мумкин.    

«Artel» ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳақида кўп марта гапирган. Агарда компания ҳақидаги эски мақолалар билан танишиб чиқсангиз, уларда «Artel» оддий йиғиш цехи эмас деб кўп бора такрорланган. Аммо шу дамда кўпчилик бошқа фикрда: гўёки барча эҳтиёт қисмлар Хитойдан келтирилади, «Artel» эса уларни йиғиб фақатгина ўз логотипини ёпиштиради холос. Бундан ташқари «Artel»га давлат томонидан турли хил преференциялар тақдим этилган, бошқа компаниялар эса улардан фойдаланиш имкониятига эга эмас деган фикр мавжуд. Ушбу гаплар ҳақиқатми ёки ёлғонми? Нима учун «Artel» бренди кўпчиликка маълум, бошқа миллий ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳақида эса деярли ҳеч ким билмайди?

Кирилл Альтман «Artel» ишлаб чиқариш базасига ташриф буюрди ва ушбу “ноқулай” саволларга ошхона плиталари ишлаб чиқариш заводи директори Бобомуродов Дилшоддан жавоб олди. Дастур давомида таниқли блогер ошхона плиталари ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли билан танишиб чиқди. Янги лавҳа компания ҳақидаги қайси гаплар рост, қайси бири ёлғонлигини фош этади. Ўтказиб юборманг.   

Янги видеоролик билан YouTube'даги Alter Ego расмий каналида танишиб чиқишингиз мумкин: 

Artel ҳақидаги тўлиқ маълумот: www.artelgroup.org/about

Реклама ҳуқуқи асосида

Top