Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газ «заправка»ларининг иш вақти яна чекланди
25 февралдан Ўзбекистондаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларининг газ узатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» маълум қилди.
«Республика гидрометеорология хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 24-27 феврал кунлари юртимизга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида, республикамизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли, табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.
Ушбу муносабат билан «Hududgazta'minot» АЖ шуни маълум қиладики, табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Hududgazta'minot» АЖ барча автотранспорт ҳайдовчиларидан ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00дан – кечки 15:00 вақт оралиғида хавфсизлик техникаси қоидалари асосида амалга оширишларини сўрайди», дейилади ташкилот хабарида.
Ўтган йилнинг декабри ва жорий йилнинг январида ҳам ҳаво совиши ва газ босими пасайиши туфайли вақти вақти билан газ заправкалари фаолиятига чекловлар ўрнатилганди.
Мавзуга оид
19:51 / 04.12.2025
Энергетика вазирлиги яратгани иддао қилинган мобил илова хусусий тадбиркорга тегишли бўлиб чиқди
19:17 / 12.10.2025
Метан “заправка”ларга лимит қўйилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз - “Ҳудудгазтаъминот”
10:03 / 04.09.2025
Водий вилоятларидаги газ заправкалар икки кунга газдан узилади
14:38 / 05.08.2025