Қамчиқ довонида юк машиналари ҳаракати тикланди
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларини Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довонида юк машиналари ҳаракатланишига рухсат берилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
«Барча ҳайдовчилардан етарлича паст тезликда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади ИИВ ЙҲХББ мурожаатида.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва кучли қор ёғиши натижасида йўлларда музламалар ҳосил бўлаётгани сабабли 24 февралдан 25 февралга ўтар кечаси Қамчиқ довони юк машиналари учун вақтинча ёпилгани тўғрисида маълум қилганди.
24 феврал куни Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача довонида ҳам автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.
«Ўзгидромет» 25 феврал куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туриши, ҳарорат кечаси 7-9 даража совуқ, кундузи 3-5 даража совуқ бўлиши ҳақида хабар қилган.
«Тошкент» автовокзали ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 25 феврал санасидаги Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилингани тўғрисида маълум қилган.
Мавзуга оид
11:30 / 11.09.2022
Қамчиқдаги ЙТҲ 9 та автомобил иштирокида содир бўлгани маълум қилинди
12:40 / 21.07.2022
Қамчиқ довонида юк машинаси ва Damas тўқнашди. 4 киши ҳалок бўлган
08:16 / 29.05.2022
Қамчиқ довонида Nexia пастликка тушиб кетди
15:52 / 16.04.2022