Ўзбекистон | 13:26 / 25.02.2021
21433
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятининг икки туманида ИИБга янги бошлиқлар тайинланди

Наманган вилоятининг Уйчи ва Косонсой туманларига ички ишлар бўлимларида янги бошлиқлар иш бошлади.

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Фурқат Самижонович Мирзаев

Подполковник Фурқат Самижонович Мирзаев Наманган вилояти, Уйчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ф. Мирзаев 2017 йилдан буён Косонсой тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди.

Расулжон Аҳмаджонович Паттаев

Подполковник Расулжон Аҳмаджонович Паттаев эса Фурқат Мирзаев ўрнига Косонсой тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Р. Паттаев Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари-тергов бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 феврал куни Наманган шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент Шавкат Мирзиёев Уйчи туманининг тўртта сектор раҳбарини, шу жумладан, ички ишлар бўлими бошлиғи Авазбек Хўжахоновни ишдан олишга кўрсатма берганди.

Президентнинг Наманган вилоятига сафари ортидан Учқўрғон туманида ҳам ИИБ бошлиғи ўзгарган.

Мавзуга оид