Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ президенти Жо Байден Саудия қироли билан суҳбатлашди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул-Азиз Ал Сауд билан телефон орқали музокара ўтказди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Суҳбат давомида америкалик сиёсатчи икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича ишларни давом эттириш истагини билдирди.
Бундан ташқари, Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, у уларни иложи борича очиқроқ бўлишининг тарафдори.
“Президент яқиндагина американинг саудиялик фаолларининг озод қилинишини юқори баҳолади ва АҚШ учун универсал инсон ҳуқуқларининг аҳамияти юқорилигини таъкидлади", деди Байденнинг матбуот котиби.
Мулоқот натижасида томонлар умумий қизиқишни уйғотадиган масалалар устида ишлашга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
23:13 / 02.04.2026
Эрондаги энг катта кўприк АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида вайрон бўлди
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026